locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. Ваноли – «Фиорентина» бош мураббийи

Паоло клуб билан бир йиллик шартнома имзолаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман. Ваноли – «Фиорентина» бош мураббийи
Фото: Fiorentina

Паоло Ваноли “Фиорентина” бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

53 ёшли мутахассис бунга қадар “Венеция”, “Торино” ва Москванинг “Спартак” жамоаларида ишлаган.

Қайд этилишича, Ваноли клуб билан бир йиллик шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўн турдан сўнг "Фиорентина" Италия А Сериясида бор-йўғи тўрт очко билан турнир жадвалини якунлаб турибди.

Флоренция клуби А Сериянинг кейинги турини “Женоа”га қарши ўтказади. Генуяликлар ҳам яқинда Даниэле Де Россини бош мураббий сифатида эълон қилганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг