Расман: UEFA “Реал Мадрид”нинг уч нафар футболчисини жазолади
ФОТО: UEFA.com
UEFA Мадриднинг “Реал” клуби футболчилари Килиан Мбаппе, Антонио Рюдигер ва Дани Себальос иши бўйича якуний қарорни эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Манбага кўра, Рюдигер 40 минг евро, Мбаппе 30 минг евро миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, иккала футболчи ҳам Чемпионлар Лигаси доирасида бир ўйинга дисквалификация қилинди.
Дани Себальос эса 20 минг евро жарима тўлаши белгилаб қўйилди. Унга нисбатан четлатиш жазоси қўлланилмади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу футболчилар Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида “Атлетико” устидан ғалаба қозонилганидан сўнг номақбул хатти-ҳаракатлар қилганди.
Насрулло Каримов
Журналист