Расман: «Реал» Милитао жароҳат олганини эълон қилди
Бразилиялик ҳимоячи «Ман Сити»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби матбуот хизмати Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан ҳимоячи Эдер Милитао жароҳат олганини маълум қилди.
«Мадриднинг «Реал» тиббий хизмати томонидан ўтказилган текширув натижасига кўра, Эдер Милитаода чап оёғининг сон қисмидаги икки бошли мушакнинг ёрилиши ва проксимал пайнинг шикастланиши аниқланган. Уни тикланиш жараёни шифокорлар назоратида олиб борилади», — дейилади клубнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Милитао жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 16 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма қайд этган.
Насрулло Каримов
Журналист