Расман! “Милан” ижарага олган футболчиларининг барчасини ўз жамоасига қайтариб юборди
ФОТО: Getty Images
Италиянинг “Милан” клуби жамоанинг ўйинини кучайтириш мақсадида олиб келинган барча футболчиларни орқага қайтариб юборди. Бу ҳақда “россонерилар” матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, Жоау Феликс, Кайл Уокер ва Рикардо Соттилнинг ижара шартномаси муддати якунлангани сабабли миланликлар билан хайрлашишди. Клуб бу футболчиларнинг биронтасини таркибда сақлаб қолишни хоҳламади.
Эслатиб ўтамиз, “Милан” ўтган мавсум А Серияда 63 очко жамғариб, турнирни саккизинчи ўринда якунлади. Клуб кейинги мавсум европа кубокларида иштирок этмайди.
Насрулло Каримов
Журналист