locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Матеус Кунья — \"Манчестер Юнайтед\" футболчиси

У 2030 йилга қадар шартнома имзолади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Матеус Кунья — "Манчестер Юнайтед" футболчиси
Фото: Getty Images

“Вулверхэмптон” ҳужумчиси Матеус Кунья расман “Манчестер Юнайтед” аъзосига айланди. Бу ҳақда “МЮ” расмий сайти хабар берди.

Бразилиялик футболчи ва клуб ўртасида шартнома 2030 йилгача мўлжалланган. Уни яна бир йилга узайтириши имкони бор.

Клуб Кунья трансферига тахминан 74 млн евро сарфлаган.

Ўтган мавсумда 26 ёшли ҳужумчи “бўрилар” сафида АПЛда 33 та ўйинда 15 та гол ва 6 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг