locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! Массимиано Аллегри “Милан” бош мураббийига айланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман! Массимиано Аллегри “Милан” бош мураббийига айланди
ФОТО: Getty Images

Италиянинг “Милан” клуби Массимиано Аллегри жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллаганини эълон қилди. Аввалроқ “россонерилар” мутахассисга икки йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Қайд этилишича, Аллегри ҳар бир мавсум учун 5 миллион евро маош олади, шунингдек, бонус тўловлари ҳам тақдим этилади.

“Клуб Массимиано ва унинг ходимларини самимий қабул қилади ва омад тилайди”, — дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Аллегри 2010 йилдан 2014 йилгача ҳам “Милан” бош мураббийи сифатида ишлаган. Унинг қўл остида жамоа 2010/2011 йилги мавсумда Италия чемпиони бўлган ва Италия Суперкубогини қўлга киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг