Расман! “Манчестер Сити” яна бир трансферни эълон қилди
“Манчестер Сити” ўз сафига “Челси”нинг 33 ёшли дарвозабони Маркус Беттинеллини қўшиб олди. Бу ҳақда “шаҳарликлар” матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, томонлар бир йилга мўлжалланган шартнома имзолаган. Беттинелли клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун “Манчестер Сити” сафига қўшилди.
“Ман. Сити” билан шартнома имзолаш мен учун катта шараф. Мен Пеп Гвардиола келганидан бери клуб нималарга эришганига ташқаридан ҳайрон бўлдим ва бу муваффақиятни мустаҳкамлашда иштирок этаётганимдан хурсандман.
Умид қиламанки, машғулотларда, кийиниш хонасида ва майдонда ўз ҳиссамни қўша оламан ва келаси мавсумда имкони борича кўпроқ соврин юта оламиз”, – дейди Беттинелли.
Маълумот учун, Беттинелли 2021-йилдан буён “Челси”да ўйнаб келаётганди. Бу давр ичида у атиги битта ўйинда майдонга тушди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 600 минг евро деб баҳоланмоқда.