locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! “Манчестер Сити” Тижани Рейндэрс трансферини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман! “Манчестер Сити” Тижани Рейндэрс трансферини эълон қилди
ФОТО: mancity.com

Нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндэрс фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиради. Бу ҳақда “шаҳарликлар” матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, томонлар 5 йиллик шартномага имзо чеккан. 26 ёшли футболчи “Милан”даги икки мавсумидан сўнг “Манчестер Сити”га келиб қўшилди.

“Ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда ўйнай оладиган бақувват ва замонавий футболчи Рейндэрс 2024/2025 йилги мавсумда А Сериянинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб топилди.

У совринни 54 та ўйинда 15 та гол урганидан сўнг қўлга киритди, бу ўзининг бир мавсумдаги аввалги энг яхши натижасини икки баравар оширди”, — дейилади клуб баёнотида.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг