Расман: Лука Модрич – «Милан» футболчиси
Фото: Getty Images
Италиянинг «Милан» жамоаси ярим ҳимоячи Лука Модричнинг трансферини эълон қилди.
Манбага кўра, футболчи “россонерилар” билан бир йиллик шартнома имзолади. Томонлар келишув муддатини яна бир мавсумга узайтириш имконияти бор.
У “Милан” сафида 14-рақам остида тўп сурадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Модрич 13 йил давомида "Реал Мадрид" таркибида ўйнади ва у ерда 597 та ўйинда 49 та гол урди ва 95 та голли узатмани амалга оширди. Жамоа билан биргаликда хорватиялик футболчи 27 та совринни қўлга киритди.
Баҳром Бобонов
Редактор