Расман: Лука Модрич мавсум охирида \"Реал\"ни тарк этади
У "қироллик" клубида 13 йил ўйнади
Фото: Getty Images
“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич мавсум якунига етганидан сўнг жамоани тарк этади.
Бу ҳақда футболчининг ўзи ижтимоий тармоқда эълон қилди. Аввалроқ футболчи жамоа билан шартномасини узайтириш борасида хабарлар тарқалганди.
Модрич 2012 йилдан буён "Реал Мадрид"да ўйнаб келмоқда. 39 ёшли ярим ҳимоячи "Мадрид" сафида 13 йил давомида 28 та чемпионликни қўлга киритган, шу жумладан 6 та Чемпионлар лигаси совринига эга чиққан.