locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. Карвахаль «Реал»ни тарк этади

Дани мадридликлар сафида 450 та учрашувда иштирок этиб, 14 та гол муаллифи бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман. Карвахаль «Реал»ни тарк этади
ФОТО: Getty images

«Реал» ҳимоячиси Дани Карвахаль жамоани тарк этади. Бу ҳақда “қаймоқранглар” матбуот хизмати расман маълум қилди.

34 ёшли латералнинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида якунланади.

«Реал Мадрид Дани Карвахаль ва унинг оиласига ҳаётининг янги босқичида барча эзгу тилакларни билдиради», — дейилади клубнинг расмий баёнотида.

Карвахаль “Реал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2013 йил ёзидан буён тинимсиз равишда асосий жамоа сафида тўп суриб келаётган ва айни пайтда клуб сардори саналади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушди.

Умуман олганда, Карвахаль мадридликлар сафида 450 та учрашувда иштирок этиб, 14 та гол муаллифи бўлган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг