locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Фиорентина» Стефано Пиолини истеъфога чиқарди

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027 йилга қадар мўлжалланганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: «Фиорентина» Стефано Пиолини истеъфога чиқарди
ФОТО: Getty Images

Италиянинг «Фиорентина» клуби матбуот хизмати бош мураббий Стефано Пиоли истеъфога чиқарилганини расман эълон қилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.

«Стефано Пиоли эндиликда «Фиорентина» бош мураббийи эмас. Бугун у истеъфога чиқарилди. Клуб Пиоли ва унинг мураббийлар штабига фаолияти давомида кўрсатган профессионаллиги учун миннатдорлик билдиради», — дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Пиоли 2025 йилнинг июл ойидан буён «Фиорентина»ни бошқариб келаётганди. Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027 йилга қадар мўлжалланганди.

Аммо жамоа мавсумни муваффақиятсиз бошлади. «Фиорентина» ҳозирда А Серия турнир жадвалида 4 очко билан сўнгги, яъни 20-ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг