Расман. Энцо Мареска — «Манчестер Сити» бош мураббийи
«Манчестер Сити» клуби италиялик мутахассис Энцо Марескани жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинланганини расман эълон қилди.
Маълум қилинишича, мутахассис жамоа билан 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган уч йиллик шартнома имзолаган.
«Манчестер Сити — мен жуда яхши биладиган клуб. Бу жамоани бошқариш имкониятига эга бўлиш мен учун улкан шарафдир. Клуб мендан нималар кутилаётганини яхши биламан. Футболчилар билан машғулотларни бошлашни сабрсизлик билан кутяпман. Мен ғалаба қозонишни, чиройли футбол ўйнашни ва 'Манчестер Сити' номини ҳимоя қилишдек масъулиятдан завқ олишимизни истайман», дейди Мареска.
Маълумот ўрнида, италиялик мутахассис 2024 йилнинг июн ойидан 2026 йилнинг январига қадар «Челси» бош мураббийи сифатида фаолият юритган.