locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! Элдор Шомуродов “Рома”нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман! Элдор Шомуродов “Рома”нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
ФОТО: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов “бўрилар”нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Овоз бериш йўли билан аниқланган сўровномада Шомуродов Браян Кристанте, Обит Эван Ндика, Матиас Соуле ва Миле Свиларни ортда қолдирди.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов ўтган ойда “Рома” сафида жами 4 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли ҳамюртимиз февраль ойида ҳам Рим клубининг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг