locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Де Росси — «Женоа» бош мураббийи

Италиялик мутахассис яна А Серияга қайтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Де Росси — «Женоа» бош мураббийи
ФОТО: Getty Images

Италиялик мутахассис Даниеле Де Росси «Женоа» бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман эълон қилди.

«Женоа» Даниеле Де Россининг асосий жамоа бош мураббийи сифатида тайинланганини эълон қилади. Янги мураббий футболчилар билан учрашиб, бугунги машғулотни «Синорини» спорт марказида ўтказади», — дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Де Россининг сўнгги иш жойи Римнинг «Рома» клуби ҳисобланади.

Маълумот учун, «Женоа» айни дам А Серия турнир жадвали 6 очко билан 18-ўринда бормоқда. Мусобақа етакчиси 22 очкога эга «Наполи» ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг