locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Бруно Фернандеш АПЛ'да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Бруно Фернандеш АПЛ'да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди
ФОТО: Premier League

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш Англия Премьер-лигасида март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

30 ёшли португалиялик футболчи баҳорнинг илк ойида АПЛ доирасида иккита ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, Фернандеш фаолияти давомида бешинчи бор ушбу совринни қўлга киритди ва Уейн Руни ва Робин ван Персининг ютуғини такрорлади.

Умуман олганда, Бруно жорий мавсум 45 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг Трансфермаркт'даги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг