locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Бавария» Нойер билан шартномани узайтирди

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027 йилга қадар имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария» 40 ёшли дарвозабон ва жамоа сардори Мануэл Нойер билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, германалик посбоннинг янги меҳнат келишуви 2027 йилгача мўлжалланган. Шунингдек, Мюнхен клуби 37 ёшли дарвозабон Свен Улрайх билан ҳам шартномани 2027 йилга қадар узайтирди.

Нойер 2011 йилдан буён, яъни «Шалке-04»дан ўтганидан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида дарвозабон барча турнирларда 597 та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 269 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Германалик посбон клуб билан бирга 13 марта Германия чемпиони ва икки марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, 40 ёшли футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 4 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг