Расман! “Барселона” ҳимоячиси фаолиятини “Комо”да давом эттиради
ФОТО: Getty Images
Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Алекс Валле фаолиятини “Комо”да давом эттиради. Бу ҳақда “кўк-анорранглилар” матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “Комо” жорий йилнинг февраль ойидан буён жамоада ижара асосида ўйнаётган 21 ёшли испаниялик футболчини сотиб олиш вариантини фаоллаштирди. Трансфер нархи 6 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, Валле ўтган мавсум “Комо” сафида 15 та ўйинда майдонга тушди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 4,5 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист