Расман: «Барселона» Гордон трансферини эълон қилди
Янги келишув 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Фото: Barcelona
“Барселона” ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Энтони Гордоннинг Ньюкаслдан трансферини расман эълон қилди.
Аввалроқ хабар қилинганидек, “соққалар” клуби директорлар кенгаши ва саудиялик эгалари каталонияликлар томонидан таклиф қилинган 70 млн евро миқдоридаги қатъий суммани ҳамда қўшимча бонусларни қабул қилган. Шу тариқа, трансфернинг умумий қиймати €80 млндан ошиб кетади.
Жорий мавсумда Гордон барча мусобақаларда “Ньюкасл” сафида 46 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг тахминий қиймати €60 млнни ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист