locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. «Барселона» Флик билан шартномани узайтирди

Янги келишув 2028 йил ёзигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Барселона» Флик билан шартномани узайтирди
ФОТО: Getty images

“Барселона” бош мураббийи Ханси Флик билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълум қилди. Янги келишув 2028 йил ёзигача амал қилади ва яна бир мавсумга узайтириш имкониятини ҳам ўз ичига олади.

Шартнома 18 май, душанба куни клуб офисида имзоланди. Маросимда клуб президенти Жоан Лапора, спорт директори Рафаэл Юсте, футбол бўлими раҳбари Деку ҳамда спорт комиссиясининг бошқа аъзолари иштирок этди.

Флик 2024 йил ёзидан буён каталонияликлар бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда. Жорий мавсумда “Барселона” Ла Лигaда чемпионликни қўлга киритди. Жамоа буни “Реал”га қарши ўйинда (2:0) ғалаба қозониб, муддатидан аввал расмийлаштирди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг