Расман! “Байер” 19 ёшли жазоирлик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: FC BAYER
Леверкузеннинг “Байер” клуби “Герта”нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Ибрахима Мазани ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, томонлар 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган.
Маза Бундеслиганинг иккинчи дивизионида жорий мавсум 32 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Таъкидланишича, 19 ёшли “Герта” академияси тарбияланувчиси қишки трансферлар вақтида “Милан” ва “Порту” таклифларини рад этиб, Германияда қолишга қарор қилган.
Маълумот учун, Хаби Алонсо жамоаси жорий мавсум Бундеслигада 67 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Леверкузенликлар амалдаги Германия чемпионлари саналади.