Расман! “Ан-Насср” Стефано Пиолини истеъфога чиқарди
ФОТО: Getty Images
Саудиянинг “Ан-Насср” клуби Стефано Пиолини истеъфога чиқарди. Жамоа матбуот хизмати италиялик мутахассисга ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.
Аввалроқ, Пиоли “Ан-Насср”ни тарк этганидан сўнг “Фиорентина”ни бошқариши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Пиоли қўл остида “Ан-Насср” Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги мавсумида 3-ўринни эгаллади. Италиялик мутахассис жамоани 2024-йилнинг сентябрида қабул қилиб олганди.
Насрулло Каримов
Журналист