locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Аит-Нури — \"Манчестер Сити\" футболчиси

"Шаҳарликлар" дастлабки трансферини эълон қилди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Аит-Нури — "Манчестер Сити" футболчиси
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити" клуби 24 ёшли жазоирлик қанот ҳимоячиси Райан Аит-Нури трансферини эълон қилди.

Қайд этилишича, ҳимоячи “шаҳарликлар” билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Унинг трансфер қиймати 37 млн еврони ташкил этган.

Ўтган мавсум Аит-Нури "Вулверхэмптон" сафида АПЛда 37 ўйин ўтказиб, 4 гол ва 7 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Аит-Нури АПЛда 2020/21 мавсумдан бери ўйнайди. Унинг ҳисобида лигада 135 та ўйин ва 11 та голли узатма бор (охирги мавсумда – 7 та).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг