Расман: Адейеми – «Барселона» футболчиси
«Барселона» расмий сайти орқали ҳужумчи Карим Адейемининг Дортмунднинг «Боруссия» клубидан трансфер қилинганини эълон қилди.
Каталония клуби ва «Боруссия» футболчининг трансфери бўйича тўлиқ келишувга эришган. 24 ёшли ҳужумчи «Барселона» билан 2031 йилгача амал қиладиган шартнома имзолади.
Клуб баёнотида таъкидланишича, 2002 йил 18 январда Мюнхен шаҳрида нигериялик ота ва румин аёл оиласида туғилган Адейеми жамоа ҳужумига тезкорлик ва универсаллик олиб келади. У фаолияти давомида ҳам қанотларда, ҳам марказий ҳужумчи сифатида самарали ҳаракат қилиб келган. Шунингдек, унинг юқори тезлиги ва кучли чап оёғи асосий устунликлари сифатида қайд этилган.
2025/26 йилги Бундеслига мавсумида Адейеми «Боруссия» сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.