locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан шартномасини 2031 йилгача узайтирди

Унинг маоши ҳам сезирарли даражада оширилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан шартномасини 2031 йилгача узайтирди
ФОТО: Getty images

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби расмий сайти орқали Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан тузилган шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Янги келишувга кўра, 21 ёшли марказий ҳимоячи 2031 йилгача «шаҳарликлар» сафида тўп суради. Унинг маоши ҳам сезирарли даражада оширилди.

Ҳусанов 2025 йилда Франциянинг «Ланс» клубидан «Манчестер Сити» сафига қўшилган эди. Қисқа вақт ичида у жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланиб, ишончли ўйини билан мураббийлар штаби ишончини қозонди.

Янги шартнома клуб раҳбариятининг ўзбекистонлик футболчига бўлган юқори ишончи ва унинг келажакдаги режаларда муҳим ўрин тутишини яна бир бор тасдиқлайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг