Рашид Ғофуров: «Футболчиларимизга профессионаллик етишмаяпти»
Про лига 15-туридан ўрин олган “ТерДУ” – “Яйпан” (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.
— Ўйин ҳақида фикрингиз?
— Жудаям асабий баҳс кечди. Футболчиларимизга профессионаллик етишмаяпти, футболни ҳуштакдан ҳуштаккача ўйнаш кераклигини тушуниб етишмаяпти. Рақиб бир киши кам бўлиб қолганди, агар бугун “Лочин”, “Металлург”га қарши кўрсатган ўйинимизни намойиш этганимизда йирик ҳисоб бўларди.
Биз эса 2:0 дан кейин бўшашиб қолдик ва бу орқали ўзимизга ташвиш орттирдик. Йўқ жойдан жарима зарбаси белгиланди. Биз шунча гапирган билан майдонда футболчилар ҳаракат қилади. Яхши ям охирида дарвозабонимиз ёрдам берди. Агар дуранг бўлганида буни умуман кечириб бўлмасди. “ТерДУ”ни ҳурмат қилган ҳолда айтаман: бугун ютмасак бўлмасди. Бугун ютдик, лекин кайфиятимиз аъло даражада бўлмади. Энди навбатдаги баҳсга ҳозирлик кўрамиз",-деди мутахассис.