locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рашид Ғофуров: Ғалаба осон келмади

Про-лига 2-туридан ўрин олган Яйпан 2:1 ТерДУ баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рашид Ғофуров: Ғалаба осон келмади
photo: Yaypan Fk

Про-лига 2-туридан ўрин олган Яйпан 2:1 ТерДУ баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров фикр билдирди.

— Рашид ака, ўйин ҳақида фикрларингиз

— Бугунги ўйин ҳақида айтишимдан олдин барча Яйпанлик мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, Про-лигада осон ўйин бўлмайди, осонликча ғалаба қозониш ҳам қийин. Биз ўзимизга ўзимиз қийинчилик туғдирдик. Агар вазиятларимиздан тўғри фойдаланганимизда, йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо футбол 90 дақиқа давом этади. Ўйинни охиригача ўйнаганимиз бизга фойда келтирди. Яна бир бор мухлисларимизни ғалаба билан муборакбод этаман. Рақиб жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман.

— Рашид ака, Абдулҳамид Тургунбоев ҳамда Раҳматилло Раҳимов майдонга тушгандан сўнг ҳужумкорлик ортди. Бу футболчилар 90 дақиқа ҳаракат қила олмайдими?

— Сиз айтган футболчиларни асосий таркибда тушириб, захирада қолганларни иккинчи бўлимда майдонга туширганимизда ҳам худди шундай яхши қўшилиб кета олишарди. Иккинчи бўлимнинг ярмидан сўнг футболчиларда чарчоқ аломатлари билиниб қолди. Биз уларнинг кучи тўғри тақсимланишига ҳаракат қилдик. Захирадан тушган футболчилар ўзини оқлади, деб ўйлайман.
— Рашид ака, кейинги ўйинларда ҳам омад тилаймиз

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг