locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Раньери нега Шомуродовни асосий таркибда туширмаётганини айтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Раньери нега Шомуродовни асосий таркибда туширмаётганини айтди
ФОТО: RomaForever.it
Италия А серияси
06.04.2025, Як.
Рома
1
Ювентус
1

Италия А Сериясининг 31-туридан ўрин олган баҳсда “Рома” “Ювентус” билан кураш олиб борди ва якунда Элдор Шомуродовнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Учрашувдан сўнг римликлар бош мураббийи Клаудио Раньери ўйин ҳақида фикр билдирар экан, Шомуродовни нега асосий таркибда майдонга туширмаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

“Артьом Довбик ва Элдор Шомуродовни илк дақиқалардан бирга ўйнатиш ҳақида доимо ўйлаб юраман. Лекин бу ҳар томонлама пухта ўйлаб, кейин амалга ошириладиган иш.

Агар уларни бирга ўйнатсам, Довбикнинг айрим вазифаларини Элдорга олиб беришимга тўғри келади. Айтиб ўтишим лозим, Шомуродов бошланғич таркибда ўйнашга лойиқ футболчи.

Мен иккита ҳужумчи билан ўйнашни истайман, лекин ўйин давомида бирортаси чарчаб қолса ёки жисмоний муаммолар пайдо бўлса, уларнинг ўрнига кимни майдонга тушираман?

Мана шунга қарамай, ҳар доим фақат шундай бўлади, деб бўлмайди”, - дейди Раньери.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий мавсум “Рома” сафида жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг