Рамуш «ПСЖ» сафидаги 100-ўйинини ўтказди
Португалиялик футболчи «Ницца»га қарши баҳсда ғалаба голини урди.
ФОТО: Getty Images
Лига 1 Франция
01.11.2025, Як.
ПСЖ
1
Ницца
0
Франция чемпионатининг 11-туридан ўрин олган «ПСЖ» — «Ницца» учрашуви парижликлар ҳужумчиси Гонсалу Рамуш учун юбилей бўлди.
Бу португалиялик футболчи учун клуб сафидаги 100-бахси бўлди ва учрашувнинг 94-дақиқасида ғалаба голини урди.
«Бу мен учун жуда аҳамиятли ўйин ва махсус кун бўлди. Ўша гол ўйиннинг энг яхши якуни бўлди. Биз ҳаммамиз гол уришга интилидик ва сўнгги дақиқаларда яхши ҳаракат қилдик. Аммо ғалаба учун инстинкт ва жамоавий ўйин зарур эди. Бу жуда муҳим, чунки аввалги ўйинда ғалаба қозона олмаган эдик. Ютиш ҳар доим муҳим — бу ўз-ўзига ишонч бағишлайди», — деди Рамуш.
Маълумот учун, «ПСЖ» Лига 1 турнир жадвалида 11-турдан сўнг 24 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. «Ницца» эса 17 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист