Рахим Стерлингнинг келажаги бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг “Челси” клуби вингери Рахим Стерлинг “Арсенал”даги ижара муддатини тугатиб, “аристократлар” сафига қайтди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Арсенал” 30 ёшли футболчини сотиб олишни режалаштирмаяпти. Чунки “канонирлар” Стерлингнинг ўйинидан қониқиш ҳис қилмаган.
Қайд этилишича, футболчининг келажаги “Челси”да ҳал бўлади. Англиялик ҳужумчининг ўзи фаолиятини “канонирлар” сафида давом эттирмоқчи.
Маълумот учун, Стерлинг ўтган мавсум барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Челси” билан тузган амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзида якунига етади.
Насрулло Каримов
Журналист