locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафинья: «Менга барибир»

«Барселона» ҳужумчиси ФИФА рамзий жамоасига киритилмаганига муносабат билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона»нинг қанот ҳужумчиси Рафинья 2025 йил якунлари бўйича ФИФА рамзий терма жамоасига киритилмагани борасида муносабат билдирди.

«Менга барибир», — дея Рафиньянинг сўзларини келтиради El Desmarque.

Ўтган мавсумда Рафинья «Барселона» сафида барча мусобақалар доирасида 57 та учрашувда майдонга тушиб, 34 та гол ва 26 та голли узатма муаллифига айланган. У Чемпионлар лигасида 13 та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари, саккизта ассист билан эса энг яхши ассистенти бўлди. Шунингдек, Рафинья каталонияликлар билан бирга Испания чемпионати, мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

Жорий мавсумда эса бразилиялик футболчи барча турнирларда 14 та ўйинда иштирок этиб, еттита гол ва учта голли узатма амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг