locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафиня индивидуал машғулотларни бошлаб юборди

«Барселона» вингери тез орада умумий гуруҳ машғулотларига қайтишга яқин турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рафиня индивидуал машғулотларни бошлаб юборди
ФОТО: Getty Images

«Барселона» футболчиси Рафиня жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, 28 ёшли бразилиялик футболчи иккинчи кундирки, индивидуал машғулотлар билан шуғулланмоқда.

Клуб тиббий штаби Рафинянинг тез орада умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши кутилмоқда. «Барселона» раҳбарияти футболчи Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган «Атлетик Бильбао»га қарши ўйинга тайёр бўлишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рафиня сентябр ойининг охирида «Овьедо»га (3:1) қарши баҳсда жароҳат олганди. У жорий мавсум барча турнирларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг