locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖнинг Бредли Барколя бўйича позицияси маълум бўлди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ПСЖнинг Бредли Барколя бўйича позицияси маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Франциянинг ПСЖ клуби “Ливерпуль” ва “Бавария” томонидан қизиқиш бўлаётганига қарамай, 22 ёшли ҳужумчи Бредли Барколяни сотмоқчи эмас. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, парижликлар ўтган қишки трансферлар вақтида Хвича Кварацхелия трансферидаги тажрибадан сўнг ўйин вақти йўқотилганини инобатга олган ҳолда француз футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас.

Таъкидланишича, Барколянинг ўзи ҳам ПСЖдан кетишни истамайди.

Маълумот учун, Барколя ўтган мавсум барча турнирларда 58 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги баҳоси 70 миллион еврони ташкил қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг