ПСЖ ўз тарихидаги энг ёш таркибни майдонга туширди
ФOTO: L'Équipe
Лига 1 Франция
10.05.2025, Як.
Montpellier
1
ПСЖ
4
Франция чемпионатининг 33-турида ПСЖ сафарда “Монпелье” меҳмони бўлди ва якунда йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда парижликлар бош мураббийи Луис Энрике клуб тарихидаги энг ёш таркибни майдонга туширди.
Қайд этилишича, футболчиларнинг ўртача ёши 21 ёш 251 кунни ташкил қилган.
Жамоанинг асосий футболчилари Жанлуижи Доннарумма, Ашраф Ҳакими, Маркиньос, Уильям Пачо, Нуно Мендеш, Витинья, Фабиан Руис ва Усмон Дембеле захирада қолдирилган.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ айни дам Лига 1 турнир жадвалида 81 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва парижликлар муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.
Насрулло Каримов
Журналист