locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ Усмон Дембеленинг жароҳат олганини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ПСЖ Усмон Дембеленинг жароҳат олганини эълон қилди
ФОТО: Getty Images

ПСЖ клуби матбуот хизмати жамоа етакчиларидан бири бўлган Усмон Дембеленинг жароҳат олгани ҳақида хабар берди.

“Ўнг оёғининг метатарзал суяги шикастланган Преснел Кимпембе кейинги бир неча ҳафта давомида жисмоний ҳаракат қила олмайди.

Усмон Дембеленинг эса ўнг оёғининг сон пайлари шикастланган. Унинг аҳволи аста-секин яхшиланиб бормоқда. Қўшимча маълумотлар тез орада эълон қилинади”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг