«ПСЖ» «Реал» қизиқаётган ҳимоячи билан шартномани узайтирмоқчи
Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2029 йилга қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty Images
«ПСЖ» Эквадорлик ҳимоячи Виллиан Пачога шартномасини узайтириш бўйича янгиланган таклиф юборди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, томонлар ўртасидаги дастлабки учрашув сентябрь ойидаёқ бўлиб ўтган. Агар 23 ёшли футболчи янги битимга имзо чекса, унинг шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Янги келишувда турли ютуқлар учун махсус бонуслар ҳам назарда тутилган. Шунингдек, Конурнинг ёзишига кўра, Пачога «Ливерпуль» ва «Реал» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Пачо жорий мавсум барча турнирларда 7 та ўйинда майдонга тушди. Унинг парижликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.
Насрулло Каримов
Журналист