locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"ПСЖ\" Рамушни сотиши мумкин. Унга 6 жамоа қизиқиш билдирмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"ПСЖ" Рамушни сотиши мумкин. Унга 6 жамоа қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

"ПСЖ" ҳужумчи Гонсалу Рамуш ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside хабар тарқатмоқда.

Қайд этилишича, “ПСЖ” португалиялик ҳужумчини сотмоқчи эмас. Аммо унга бошқа жамоалардан таклифлар тушмоқда. "Ньюкасл", "Астон Вилла", "Наполи" ва "Ювентус" қизиқмоқда, бироқ "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам потенциал даъвогарлар орасида бўлиши мумкин.

Француз клуби 23 ёшли футболчи борасида етарлича таклиф оладиган бўлса, уни сотиб юборишга қарши эмас.

Жорий мавсумда Рамуш клублар миқёсида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг