locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ “Лион”га ёрдам қўлини чўзди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ПСЖ “Лион”га ёрдам қўлини чўзди
ФОТО: Getty Images

Франциянинг ПСЖ клуби Лига 2'га тушириб юборилган “Лион”га ёрдам беришга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Жулиан Фроман хабар бермоқда.

Манбага кўра, парижликлар “Лион”ни қўллаб-қувватлаш учун Бредли Барколянинг трансфер суммасини тўлиқ тўлаб беради. Аслида Лига 1 гранди Барколянинг товон пулини бўлиб тўлаш шарти билан 45 миллион евроға сотиб олганди.

Бироқ ПСЖ қарздорлик туфайли Лига 2'га тушириб юборилган “Лион”га ёрдам қўлини чўзишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Бредли Барколя 2023-йилнинг ёзидан буён ПСЖ сафида ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 60 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг