locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Пахтакор» - «Сўғдиёна»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Пахтакор» - «Сўғдиёна»
Фото: Пахтакор ПФК

Суперлига 19-тур ўйинида жамоамиз Тошкентда "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 59 учрашув бўлиб ўтган. 44 беллашувда жамоамиз ғалабага эришган бўлса, 7та ўйинда дуранг қайд этилган ва 8 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 135 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 49 тўп ўтказиб юборишган.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Тошкентдаги 29 баҳснинг 26тасида жамоамиз муваффақиятини нишонлаган. Шундан 12 ғалаба йирик натижа билан қўлга киритилган. Ўз майдонида жамоамиз 96 гол уриб, 22 тўп ўтказиб юборган. Икки бор рақиб ғалабаси ва бир дуранг қайд этилган.

"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин 15 август, жума куни соат 19:00да "Жар" стадионида бошланади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг