locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. \"Пахтакор\" - \"Қўқон-1912\"

Ўйин эртага "Жар" стадионида соат 20:00да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. "Пахтакор" - "Қўқон-1912"
Фото: Пахтакор ПФК

"Пахтакор" Суперлиганинг 13-турида Тошкентда "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

"Қўқон-1912"га қарши чемпионатларда ўтган 34 баҳснинг 20тасида "Пахтакор" зафар қучган. 8 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 6 марта рақиб ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 90 марта ишғол қилган жамоамиз 48 гол ўтказиб юборган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 15тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, биттадан тўқнашув дуранг ва меҳмонлар ютуғи билан тугаган. 8 баҳсда жамоамиз йирик ҳисобда зафар қучган. Уйда 62 тўп киритган "Шерлар" ўз дарвозасидан 20 гол олиб чиқишган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 2000 йил кузатилган. Ўшанда “Пахтакор” 7:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув 22 июнь, якшанба куни "Жар" стадионида соат 20:00да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг