Превью. «Пахтакор» - «Ал-Ҳуссайн»
Ушбу клуб билан "Шерлар" илгари тўқнаш келмаган.
Фото: Пахтакор ПФК
11 август куни "Пахтакор" Элит Чемпионлар Лигасига ўтиш ўйинида Иорданиянинг "Ал Ҳуссайн" клубини қабул қилади.
Ушбу клуб билан "Шерлар" илгари тўқнаш келмаган. Иордания клубларидан фақат "Ал Виҳдат"га қарши 2002 йил ўйинлар ўтказилган. Тошкентда жамоамиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Амманда 1:3 натижаси билан имкониятни бой берган. Узоқ муддатли танаффусдан кейин яна ушбу мамлакат вакили билан майдонга тушамиз. Бу жамоа сўнгги уч мавсумда Иордания чемпионлигини қўлга киритди.
"Пахтакор" ва "Ал Ҳуссайн" жамоалари ўртасидаги учрашув 11 август, сешанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист