Превью. «Навбахор» - «Пахтакор»
Ўзбекистон Суперлигаси – 2025нинг сўнгги, 30-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз ўз майдонида «Пахтакор» (Тошкент)ни қабул қилади.
Суперлига (олий лига)мизда мунтазам иштирокчи бўлган мазкур клубларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар шу кунгача 69 марта ўзаро рўбарў келишган.
Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик пойтахтликлар тарафида. Ўтказилган баҳсларнинг 42 тасида «шерлар» зафар қучишган бўлса, 14 та ўйинда «лоchinлар» ғалаба қозонишган, 13 та учрашувда эса дуранг қайд этилган.
«Пахтакор» «Навбахор» дарвозасига 113 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 56 та тўп ўтказиб юборган.
Ўзаро ўйинларда «шерлар» 139, «лоchinлар» эса 55 очкони қўлга киритишган.
Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Мазкур ҳисоб 2009-йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилган бўлиб, унда пойтахтликлар зафар қучишган эди.
«Навбахор»нинг эса «Пахтакор» устидан қозонган йирик ҳисобдаги ғалабаси 2024-йили Наманганда қайд этилган бўлиб, унда жамоамиз 5:2 ҳисобида зафар қучган эди.
Ушбу клублар шу кунгача Наманганда 34 та ўйин ўтказган бўлиб, мазкур баҳсларнинг 13 тасида «лоchinлар» ғалаба қозонишган бўлса, 14 тасида тўшкентликлар зафар қучишган, 7 та ўйинда эса дуранг қайд этилган.
«Навбахор» ўз майдонидаги ўйинларда «Пахтакор» дарвозасига 36 та гол уриб, ўз дарвозасидан 41 та тўп ўтказиб юборган.
Мазкур жамоаларнинг биринчи даврада Тошкентда бўлиб ўтган баҳсида мезбонлар Жавино Фламарион (22) ва Игор Сергеев (65) ларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қучишган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Навбахор» – «Пахтакор» беллашуви 29 ноябрь куни Намангандаги «Марказий» стадионида соат 15:00 да старт олади.