locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Португалия миллий жамоаси тарихда иккинчи бор Роналдусиз рақиб дарвозасини тўққиз бор ишғол қилди

Роберто Мартинес шогирдлари муддатидан аввал мундиал йўлланмасини қўлга киритди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Португалия миллий жамоаси тарихда иккинчи бор Роналдусиз рақиб дарвозасини тўққиз бор ишғол қилди
ФОТО: Getty Images
ЖЧ. Саралаш. Европа
16.11.2025, Як.
Португалия
9
Арманистон
1

Португалия миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашида Арманистонга қарши ўйинда (9:1) йирик ғалаба қайд этиб, бир учрашувда урилган голлар бўйича ўз тарихий рекордини такрорлади.

Учрашув Португалиядаги «Драгау» стадионида бўлиб ўтди. Жамоа етакчиси Криштиану Роналду дисквалификация туфайли майдонга туша олмади.

Илгарироқ португалияликлар фақат бир марта рақиб дарвозасига тўққизта гол урган — Евро-2024 саралашида Люксембург 9:0 ҳисобида мағлуб этилганди. Ўша ўйинда ҳам Роналду қатнашмаганди.

Маълумот учун, Португалия саралашнинг «F» гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, 2026 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритди. Мусобақа келаси йил ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг