Роналду Португалиянинг мундиалга йўлланма олганига муносабат билдирди
Роберто Мартинес шогирдлари Арманистонни 9:1 ҳисобида мағлуб этди.
ФОТО: Getty Images
ЖЧ. Саралаш. Европа
16.11.2025, Як.
Португалия
9
Арманистон
1
Португалия миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олишга муваффақ бўлди. Бунинг учун улар саралашнинг 6-турида Арманистон билан ўйинда майдонга тушди ва мезбонлар «Драгау» стадионида 9:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жамоа сардори ва ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз ижтимоий тармоғида шундай ёзди:
«Биз Жаҳон чемпионатидамиз. Олға, Португалия!».
Эслатиб ўтамиз, Роналду ушбу ўйинда қатнашмаган. У олдинги гуруҳ ўйинида Ирландияга қарши учрашувда (0:2) қизил карточка олиб, дисквалификация қилинган эди.
Насрулло Каримов
Журналист