Пол Скоулз: «Уларнинг ўйини Премьер-лига талабларига жавоб бермаяпти»
«МЮ» собиқ яримҳимоячиси жамоа футболчиларини танқид қилди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз жорий мавсумда жамоа футболчиларининг даражаси ҳақида танқидий фикр билдирди.
«Шоу, Магуайр ва Каземиро илгари ажойиб футболчилар эди, аммо энди уларнинг жисмоний ҳолати аввалгидек эмас. Уларнинг ўйини шунчалик пасайдики, энди Премьер-лига талабларига жавоб бера олмаяпти.
Бугунги кунда лигадаги ҳар бир футболчи ҳақиқий «машина» — танасидаги ёғ миқдори 5 фоиздан ошмайди, доим югуришга ва курашга тайёр. Аммо «Юнайтед» ҳануз шундай темпни ушлай олмайдиган 2-3 футболчига таянаётгани ачинарли», — дейди Скоулз.
Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида «Манчестер Юнайтед» 7-турдан сўнг 10 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист