Пол Погба — \"Монако\" футболчиси
Фото: Монако ФК
“Монако” ўзининг расмий сайтида франциялик ярим ҳимоячи Пол Пога билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
32 ёшли футболчи билан келишув 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Погба аввалроқ “МЮ” ва “Ювентус”да тўп сурган. У Европа лигаси ғолиби. 4 карра Италия чемпиони, икки карра Италия кубоги соҳиби, уч карра Италия суперкубогини ютган.
Франция терма жамоаси таркибида Пол 2018 йил Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Допинг сабаб 4 йиллик дисквалификация муддати 18 ойга қисқартирилганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист