Пол Погба фаолиятини қайси клубда давом эттириши маълум бўлди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Франциянинг “Монако” клуби Пол Погба билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда RMC Sport журналисти Фабрис Хокинс хабар берди.
Манбага кўра, француз ярим ҳимоячисининг ўзи ушбу трансферга розилик бермоқда. Погба ҳатто молиявий имтиёзларга ҳам тайёр.
32 ёшли футболчи “Монако” билан келишувга эришса, оиласини Франциянинг жанубига кўчириш учун ҳамма нарсани тайёрлаб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, Погба антидопинг қоидаларини бузгани учун дисквалификация қилинган ва ҳозирда эркин агент ҳисобланади. У охирги марта 2023-йилнинг 3-сентябрида майдонга тушган.