Пол Погба фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди
ФОТО: Getty Images
Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Пол Погба Германия Бундеслигаси, Испания Ла Лигаси, Франция 1-Лигаси, MLS ва Саудия клубларига ўтиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плоттенберг хабар берди.
Манбага кўра, Погба айни дамда Майамида кўриниш бермоқда ва кейинги мавсумда янги клуб билан шартнома имзолаб, спорт формасини тиклаб олишни истамоқда. Ҳозирда футболчининг вакиллари ва турли клублар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Погба антидопинг қоидаларини бузганлиги учун тўрт йилга дисквалификация қилинганди, бироқ, кейинчалик бу муддат 18 ойга қисқартирилган. 2025-йининг 10-март санасидан бошлаб франциялик футболчининг дисквалификация муддати расман якунланган.
Насрулло Каримов
Журналист