locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Погба қачон майдонга қайтиши маълум бўлди

Франциялик яримҳимоячи ҳозирда «Монако» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Погба қачон майдонга қайтиши маълум бўлди
ФОТО: Getty Images
Лига 1 Франция
22.11.2025, Як.
Ренн
4
Монако
1

«Монако» яримҳимоячиси Пол Погба Франция чемпионатининг 13-туридан ўрин олган «Ренн»га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар берди.

Таъкидлаш жоиз, 32 ёшли футболчи учун бу ўйин 26 ойлик танаффусдан кейинги илк расмий учрашув бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Погба машғулот вақтида тўқнашув натижасида товонидан жароҳат олган эди, ундан аввал эса ўнг сон мушаги чўзилиши сабабли тикланиш жараёнида бўлган.

Футболчи ҳали «Монако» сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. Унинг охирги ўйини 2023 йил сентябр ойига тўғри келади — у «Ювентус» таркибида «Эмполи»га қарши баҳсда 28 дақиқа майдонда бўлган.

Маълумот учун, Погба 2025 йилнинг ёзида допингга оид дисквалификация муддати якунлангач, эркин агент сифатида «Монако» клубига қўшилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг