locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пиоли «Фиорентина» бош мураббийи этиб тайинланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Пиоли «Фиорентина» бош мураббийи этиб тайинланди
Фото: Getty Images

Стефано Пиоли "Фиорентина" жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.

Италия жамоаси 59 ёшли мутахассис билан 2028 йилнинг ёзигача бўлган шартнома имзолади. Бундан олдин Пиоли Саудия Арабистонинг "Ан-Наср" клубини бошқарган эди.

Италийталик мураббий учун Италия А Серияси бегона эмас. У аввал "Милан" ни бошқарган ва жамоа билан Италия чемпионлигини қўлга киритган.

Пиоли аввал футболчи сифатида 1989-1995 йилларда “Фиорентина”да ўйнаган ва 2017-2019 йилларда жамоани бошқарганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг